Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Сирдарёда фермерлар қасамёд қабул қилишди
Сирдарё вилоятининг барча туманларида ўтган ҳафта фермерларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Сирдарё ҳақиқати» газетаси ёзмоқда.
Хусусан, Гулистон шаҳри ҳокимлиги қаршисидаги майдонда «Боёвут ва Гулистон туманлари фермерлари ўз аҳдларига, шон-шавкатларига содиқлигини ифодалаб, юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшишни, нопок ишларга қўл урмасликни эзгу ният қилиб, қасамёд қабул қилдилар», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, «шундай ғаллакор фермерларнинг қасамёд қабул қилишига бағишланган тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ўзгача кўтаринки руҳда бўлиб ўтди».
Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг вакиллари иштирок этишган.
Эслатилишича, президент фармони билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси — Қишлоқ хўжалик ходимлари куни сифатида нишонланади.
Мавзуга оид
10:19 / 09.02.2026
Сирдарёда автомобилсозлик бўйича ўқув-тренинг маркази ташкил этилади
14:01 / 24.01.2026
110 та фермер банкрот бўлса, бу тизимнинг муаммоси – фаоллар
20:49 / 19.01.2026
Ерлар хорижликларга сотиляпти. Келажакда бунинг оқибатлари қандай бўлади?
17:20 / 13.01.2026