Жаҳон | 16:57 / 19.11.2018
3693
1 дақиқада ўқилади

Германия Саудия Арабистонининг 18 фуқаросига Шенген ҳудудига киришни тақиқлади

Фото: РИА Новости / Игорь Зарембо

Германия саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши сабабли Саудия Арабистонининг 18 фуқаросига Шенген ҳудудига киришни тақиқлади, деб маълум қилди ГФР ТИВ вакили Кристофер Бургер.

"Ташқи ишлар вазири жиноят содир этилиши ва унинг ортида ким турганлиги билан боғлиқ суриштирув ишларида  ҳалигача жавоблардан кўра саволлар кўплигини билдирди. Шунинг учун биз франциялик ва британиялик дўстларимиз билан маслаҳатлашдик ва Германия Саудия Арабистонининг мазкур жиноятга алоқадорлиги эҳтимоли бўлган 18 фуқаросига Шенген тизими орқали киришни тақиқлаши ҳақида қарор қабул қилдик", — деди Бургер.

Қошиқчи Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган. Ушбу жиноят бўйича 18 киши қўлга олинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид