Ўзбекистон | 14:25 / 19.11.2018
26765
2 дақиқада ўқилади

Тўққиз ой ичида Тожикистоннинг қанча фуқароси Ўзбекистонга келгани айтилди

Фото: KUN.UZ

Тожикистон фуқаролари томонидан Ўзбекистонга ташриф буюришнинг асосий кўрсаткичи жорий йил март ойининг иккинчи ярмидан сўнг кузатилди. Ўшанда Душанбе ва Тошкент икки мамлакат фуқаролари учун 30 кунгача бўлган муддатга визасиз сафар қилиш тўғрисидаги келишувга эришди, деб хабар қилмоқда Азия Плюс.

Статистика маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга Тожикистоннинг 1 миллион 165 минг фуқароси ташриф буюрган. Шу вақт ичида Тожикистонга Ўзбекистоннинг тахминан 1 миллион 253 минг нафар фуқароси борди, дея хабар қилмоқда «АП» Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинларидаги манбага асосан.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар сони 4666,5 минг кишини ташкил қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар кўпдир.

Фуқаролари Ўзбекистонга саёҳат қилган хорижий мамлакатлар рўйхатида Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Бу барча чет эл фуқаролари умумий сонидан 40,2 фоизни ташкил этади. Кейинги ўринларда Тожикистон - умумий миқдордан 24,8 фоиз, Қирғизистон - 16,7 фоиз, Россия - 7,4 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга туристик мақсадда қанча хорижлик келгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид