АҚШ делегацияси Сенатда музокаралар ўтказди
2018 йил 19 ноябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси, АҚШ Конгресси “Ўзбекистон бўйича кокус” (дўстлик гуруҳи) раиси Трент Келли бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси президентининг жорий йил май ойидаги АҚШга тарихий ташрифи шарофати билан Ўзбекистон ва АҚШ парламентлари аъзолари ўртасида икки томонлама мулоқот тобора фаоллашиб бормоқда. Конгресс Кутубхонасининг “Очиқ дунё” дастури доирасида Олий Мажлис палаталари делегацияларининг АҚШга сафарлари кўпаймоқда. Конгресс вакиллари мамлакатга ташриф буюрмоқда. Куни-кеча улар Хельсинки комиссияси таркибида Ўзбекистонда бўлди.
АҚШ конгрессменлари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи АҚШнинг мамлакат билан ҳамкорликни кучайтиришга бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан дарак беради. АҚШ Конгрессида “Ўзбекистон бўйича кокус” тузилгани бу борадаги улкан қадамдир. Конгрессменларнинг ушбу норасмий клуби парламентлараро алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ҳамда Ўзбекистон ва АҚШдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар моҳиятини яхшироқ тушуниш имконини беради.
Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш муҳим эканига урғу бердилар. Ўзбекистонда илғор хорижий тажриба, жаҳон илм-фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор тармоқларини жадал инновацион ривожлантириш бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси иқтисодиётни либераллаштиришга, эркин тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитлар яратишга ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган. Ҳозирги вақтда мамлакатда “Женерал Электрик”, “Женерал Моторс”, “Жон Диир”, “Боинг”, “Ханейвел”, “Кока Кола” каби АҚШнинг қатор йирик компаниялари фаол иш олиб бормоқда.
Шунингдек, учрашувда минтақавий хавфсизликни таъминлаш, энг аввало, Афғонистонни барқарорлаштириш ва тиклаш масалалари бўйича икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ конгрессида илк бор «Ўзбекистон бўйича кокус» тузилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024