Жаҳон | 16:23 / 20.11.2018
15896
1 дақиқада ўқилади

АҚШ президентининг янги вертолёти илк суратлари пайдо бўлди

Янги президентлик вертолёти - Sikorsky VH-92 Marine One - синовлар давомида Оқ уй Жанубий майсазорига қўнди. Бу ҳақдаги фото The Drive томонидан эълон қилинган.

Таъкидланишича, VH-92 Marine One нафақат президент, унинг оиласи ва энг яқин ёрдамчиларига хизмат кўрсатади, балки кутилмаган вазиятларда ҳукумат ишининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича режа муҳим қисмидир. Инқироз вақтида Marine One вертолётлари биринчи шахсларни хавфсиз жойга кўчириш учун мўлжалланган.

Аввалроқ, 2019 йилга мўлжалланган АҚШ мудофаа бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида америкалик ҳарбий хизматчилар иш ҳақини жиддий ошириш, Қўшма Штатлар ҳарбий-денгиз кучлари кемалари, самолётлар, шунингдек, АҚШ қуролли кучлари қўшинларининг баъзи турлари сонини кўпайтириш назарда тутилгани хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Пентагон янада самарали лазер қуролига эга бўлмоқчи экани маълум қилинганди.

Мавзуга оид