Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Катта йигирматаликнинг (G20) Аргентинада ўтадиган саммитида қатнашади. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг энергетика, саноат ва маъданли захиралар вазири Холид ал-Фолиҳ маълум қилди.
Саммит Буэнос-Айресда 30 ноябрь-1 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Йигирматаликнинг Гамбургдаги аввалги учрашувида Саудия Арабистонидан молия вазири Муҳаммад ал-Жадъан иштирок этганди. Араб ОАВ маълумотларига кўра, ўшанда қироллик раҳбарияти қўшни Қатар билан юзага келган дипломатик инқироз сабабли саммитда иштирок этишни истамаган.

















