Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва Интерполдан чиқиш билан таҳдид қилди
Литва Сейми Интерполдан эҳтимолий чиқиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди, бу россиялик Александр Прокопчук ташкилот раҳбари этиб сайланса юз беради. Бу ҳақда Delfi хабар қилмоқда.
88 нафар депутат буни маъқуллаб овоз берди, 7 нафари бетараф қолди, бирорта депутат қарши овоз бермаган.
Интерпол президенти лавозимини эгаллаган Мэн Хунвей сентябрь ойи охирида изсиз ғойиб бўлди. Кейинчалик аниқланишича, у Хитойда қўлга олинган, мамлакат ҳукумати уни коррупцияда гумонламоқда. Хунвей ташкилот раҳбари лавозимидан истеъфога чиқарилди.
Британиянинг Times газетаси россияликни Интерпол раҳбари лавозимига асосий даъвогар сифатида кўрсатди. АҚШ сенаторлари россиялик ташкилот раҳбари лавозимини эгаллашига қарши чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россияликнинг ягона рақобатчиси сифатида Жанубий Корея фуқароси, ҳозирда Интерпол раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаётган Ким Чен Янг кўрсатилганди. Шу билан бирга, ЖАР ҳам ташкилот раҳбари лавозимига ўз номзодини кўрсатиши истисно этилмаяпти.
Мавзуга оид
11:59 / 14.07.2026
“Айби тасдиқланмагач, қидирув бекор қилинди” – ИИВ “Равшан Золотой” бўйича изоҳ берди
08:50 / 07.07.2026
59 мамлакатда одам савдоси тармоқларига зарба берилди
23:09 / 02.07.2026
Литва ядро қуролини жойлаштиришга қўйилган тақиқни бекор қилмоқчи
20:20 / 21.06.2026