Жаҳон | 08:03 / 21.11.2018
37456
1 дақиқада ўқилади

Энг иссиқ давлатлар рўйхати тузилди

Фото: Vyacheslav Argenberg via Flickr

Business Insider нашри сайёрамизнинг энг иссиқ давлатлари рўйхатини тузди. Рейтингга ҳарорат ва бошқа иқлим хусусиятлари ҳисобга олинган барча экзотик жойлар киритилди. Ўртача ҳаво ҳарорати камдан-кам ҳолда 28-30 даража иссиқдан тушадиган давлат орасида Таиланд, Яман, Самоа, Палау, Бруней, Науру, Чад, Маршалл ороллари, Сенегал, Мавритания, Мальдивлар, Судан келтирилган.

Таъкидланишича, рўйхатнинг юқори қисмидан энг иссиқ иқлимга эга давлатлар, жумладан Ҳинд океанидаги ороллар, Гамбия ва Нигер жой олган. Рўйхатнинг энг юқори поғонасини эса Мали ва Жибути эгаллаган: бу давлатларда ўртача ҳаво ҳарорати 29 даражани ташкил қилиб, деярли йил давомида сақланиб қолади.

Мавзуга оид