Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда қулупнай ичига игна тиққан аёл гаров пули эвазига озод этилди
Австралиянинг Брисбен шаҳри суди дўконларга етказилувчи қулупнайлар ичига игна тиққанликда айбланаётган 50 ёшли Ми Ут Чинни гаров пули эвазига озодликка чиқарди. Бу ҳақда ABC телекомпанияси маълум қилди.
Айблов вакили, прокурор Шерил Теш ушбу иш бўйича йиғилишда полицияда айбланувчига қарши далиллар етарлича эканини маълум қилган. “Бизда қулупнай солинган идишда Ми Ут Чинь ДНКси излари бўлган иккита игна ва гувоҳлар кўрсатмалари бор”, деб айтган прокурор. Бироқ судья айбланувчи томонидан жиноятнинг такрорланиши хавфини паст деб баҳолаб, уни қулупнай фермалари ишчилари билан алоқа қилмаслик ва бир ҳафтада уч марта полицияга келиши шарти билан гаров пули эвазига озод қилишга қарор қилган.
Ушбу иш бўйича кейинги йиғилиш 17 декабрга белгиланган.
Ми Ут Чин 11 ноябрда ҳибсга олинганди ва кейинги куниёқ маҳсулотларни атайлаб бузиш айблови бўйича суд олдида жавоб бера бошлаган.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026