Ўзбекистон | 12:36 / 22.11.2018
4393
2 дақиқада ўқилади

МДҲ инсон ҳуқуқлари бўйича давлатлараро резолюциянинг сиёсийлаштирилмаслиги тарафдори

Сергей Лебедев

Жаҳонда давлатлараро резолюцияларнинг сиёсийлаштирилаётгани, шунингдек, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар фаолиятининг бошқа йўналишларига путур етказадиган тарзда инсон ҳуқуқлари мавзусига ўзини оқламайдиган тарзда устунлик берилаётгани кузатилмоқда. Самарқандда ўтаётган инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида МДҲ ижроия директори Сергей Лебедев шундай баёнот билан чиқди.

«Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятлар бўйича сиёсийлаштирилган давлатлараро резолюцияларнинг илгари суриш амалиёти, айрим фуқаролардан ҳимоя қиладиган алоҳида режим яратиш, бир қатор ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институтларнинг фаолиятининг бошқа йўналишлари зарарига инсон ҳуқуқи масаласига ўзини оқламайдиган тарзда устуворлик бериш диққатга сазовор», — деди Лебедев.

Унинг эслатишича, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан МДҲ давлатлари раҳбарлари «ҳеч қандай умумбашарий силжишлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоячини таъминлаш бўйича ёндашувни ўзгартириш учун оқлов бўла олмаслиги»ни қайд этишган.

«Баёнот икки хил стандартлар амалиётидан воз кечишга чақиради, ҳужжат ўз нуқтаи назари ва қадриятларини сингдиришдан қочишга чақиради», — деди Лебедев.

Ҳамдўстлик мамлакатлари раҳбарлари ҳуқуқларнинг маълум бир тоифасини рағбатлантириш давлатни бошқа ҳуқуқларни рағбатлантиришдан халос бўлиши учун сабаб бўлиб хизмат қилмаслиги керак, деб ҳисоблашади, деди у.

Мавзуга оид