Иқтисодиёт | 13:49 / 22.11.2018
8123
2 дақиқада ўқилади

Нотўғри тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш тизими тўлиқ автоматлаштирилган босқичга ўтмоқда

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Жорий йилининг 21 ноябрь куни Молия вазирлигида Ғазначилик бошлиғи-молия вазири ўринбосари томонидан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий суд, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Автомобиль транспорт агентлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Бунда юридик ва жисмоний шахслар томонидан нотўғри ёки ортиқча тўланган тўловларни ўз вақтида қайтаришда қулайликлар яратиш мақсадида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш бўйича ваколатли органлари томонидан хулосаларни электрон тарзда ғазначилик органларига электрон маълумотлар алмашинуви йўли орқали юборилиши юзасидан келишиб олинди. Бу эса, ортиқча ва нотўғри тўланган маблағларни тезкорлик билан юридик ва жисмоний шахсларга қайтарилиши учун имкониятлар яратилади.

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, ҳозирги кунда юридик ва жисмоний шахслар ортиқча ёки нотўғри тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш учун 15 кундан 20 кунгача вақт талаб этмоқда. Тўлиқ электрон тизимга ўтилиши натижасида бу жараён 3-4 бараваргача қисқаради.

Мавзуга оид