ОАВ: Хитой ва Россия доллар устунлигини синдирмоқчи
Россия ва Хитой Америка долларидан қарамликни камайтиришга ҳаракат қилмоқда ва икки томонлама ҳисоб-китобларда миллий валютадан фойдаланиш бўйича келишувни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Шу тариқа, тўғридан-тўғри савдо тўловларини юань ва рублда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳаракатларга Москва ҳамда Пекинга АҚШ томонидан иқтисодий санкцияларнинг кучайтирилиши ва Хитойга қарши янги савдо божлари жорий этилиши таҳдиди сабаб бўлди, дея таъкидлайди нашр.
Хусусан, Хитойга қилган ташрифи чоғида Россия бош вазири Дмитрий Медведев бир вақтнинг ўзида Россияда Хитой бренди ва Хитойда Россия бренди остида ишлаши мумкин бўлган қўшма карталар чиқариш имконияти ҳақида маълум қилди. Медведевнинг фикрига кўра, янги тўлов тизими долларнинг устунлигидан қочишга уринишдир.
Янги тўлов тизимини яратиш Хитой ва Россияга SWIFT’дан фойдаланмаслик ҳамда шу тариқа АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш имконини беради, деб ёзмоқда SCMP. Қайд этилишича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши халқаро савдо келишувларида юандан фойдаланиш улушини оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШга кескин жавоб қайтарганди.
Мавзуга оид
21:33 / 29.10.2024
Олтинга қизиқишнинг ошаётгани доллар доминантлигига соя солади — FT
19:36 / 24.10.2024
Қозондаги саммитда БРИКСнинг рамзий купюраси кўрсатилди. У рамзийлигича қоладими?
11:30 / 17.10.2024
Тошкентда 3 минг доллар эвазига банкдан 100 минг доллар олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
20:35 / 14.10.2024