Жаҳон | 08:31 / 23.11.2018
18255
2 дақиқада ўқилади

Ишонч даражаси рейтинги. Си Цзиньпин Путин ва Трампни ортда қолдирди

Фото: REUTERS

Хитой раҳбари Си Цзиньпин жаҳон етакчиларига ишонч даражаси бўйича рейтингда Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ давлат раҳбари Дональд Трампни ортда қолдирди. Бундай маълумот Италиянинг Милтон Фридман институти ҳисоботида келтирилган.

Ҳисобот муаллифлари уни 2017-2018 йиллардаги бир қатор сиёсий тадқиқотлар асосида тайёрлаб, Си Цзиньпинни мамлакатда энг максимал ишонч рейтингига эга давлат раҳбари, деб аташди. Таъкидланишича, у Хитойни жаҳон майдонида мустаҳкамлагани, шунингдек, ижтимоий сиёсати туфайли шундай натижага эришди.

Иккинчи ўринни Путин эгаллади, кучли учликка эса Трамп якун ясаб берди. Ҳар икки сиёсатчини маъқуллаш рейтинги, ҳисобот муаллифлари фикрига кўра, протекционистик сиёсат билан изоҳланади.

Шунингдек, етакчилар бешлигига Франция президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ҳам киритилди.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, либерал етакчилар жаҳон ҳамжамияти томонидан тобора кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда, аммо улар давлат ичида консерватив етакчилар билан таққослаганда, нисбатан паст рейтингга эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Си Цзиньпин очиқликка чақирганди.

Мавзуга оид