Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг “Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Низомга кўра, хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари деганда, хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган, йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган, олд, ён ва орқа ойналаридан бири ёки бир нечтасининг (томидаги люк ойнаси бундан мустасно) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситалари тушунилади.
Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик кирган ёки транзит ҳаракатланишида бўлган чет эл расмий делегацияларининг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.
Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан йиғимларни ундириш миллий валюта “сўм”да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан нақд пул шаклида, бевосита божхона постларида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириш ва транзит ҳаракатланиш учун чегара божхона постидан ўтаётган хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларини аниқлайди;
ушбу автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини мажбурий йиғимларни тўлаши учун чегара божхона постидаги банк кассаларига йўналтиради.
Чегара божхона постларидаги банк кассалари:
хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан мажбурий йиғимларни қабул қилади;















