Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон ғалаба билан бошлади
2018 йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов и Ситора Сапарова ҳимоя қилмоқда. Жамоа мураббийи - Саидали Йўлдошев.
Ўзбекистон терма жамоаси биринчи раундда Венгрия термасини 4-0 ҳисобида мағлуб этди.
Нодирбек Абдусатторов (2560) биринчи доскада Ференц Комбочни (2290) таслим қилган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев (2549) иккинчи доскада Эндре Счикига (2282) ҳеч қандай имконият қолдирмади. Жавоҳир Синдоров (2513) учинчи доскада Марсель Борхи (2201) устидан зафар қучди.
Ситора Сапарова (1848) тўртинчи доскада рейтинг бўйича ўзидан анча кучли рақиби Агостон Юхасни (2139) мағлубиятга учратди.
Мавзуга оид
10:10 / 11.07.2026
Жаҳоннинг энг кучли ёш дастурчилари Ўзбекистонда жамланади
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
13:06 / 21.10.2025