Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича ўтказилган эксперимент натижалари вазирлик, жамоатчилик ва ота-оналар томонидан ижобий баҳоланган.

Белгилаб қўйилишича: 2019 йил 1 январдан бошлаб:

давлат мактабгача таълим муассасалари бош ошпази, ошпази ва ошхона ишчилари, озиқ-овқат омборлари мудирлари лавозим маошларига 100 фоиз қўшимча тўлов жорий этилиши мумкин;

овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналарида ишлатиладиган коммунал хизматлар (электр энергияси, сув, газ) харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади;

мактабгача таълим муассасаларида тайёр таомларни етказиб бериш орқали соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этилганда мактабгача таълим муассасалари ошхоналари ва улардаги барча жиҳозлар “ноль” қийматда ижарага берилиши белгиланади;

овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларида бош ошпаз, ошпаз ва ошхона ишчиларининг қисқартирилиши натижасида тежаладиган бюджет маблағлари бевосита мактабгача таълим муассасалари ошхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирларига йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

мактабгача таълим муассасаларининг ошхоналари фаолияти харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган график асосида ҳар ойда бир марта давлат, нодавлат, хусусий давлат шерикчилиги асосида фаолият юритаётган барча мактабгача таълим муассасаларида санитария назорат ишларини ўтказиш;