Россия Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди
Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ ҳукуматига Иккинчи жаҳон уруши вақтида Қўшма Штатлар томони учраган йўқотишлар ҳақида қўшимча маълумот тақдим этди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосарининг ёрдамчиси, захирадаги генерал-майор Александр Кирилин хабар берди, деб маълум қилмоқда ТАСС.
Ҳужжатлар ҳарбий асирлар ва бедарак йўқолган шахслар ишлари бўйича Россия-Америка қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши давомида топширилди.
Кирилиннинг сўзларига кўра, гап 16-ҳаво армияси архив ҳужжатларидаги, жанговар ҳаракатлар давомида уриб туширилган самолётларга алоқадор маълумотлар ҳақида кетмоқда. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар вакиллари бу ҳужжатларни сўрашни режалаштиришган, аммо Россия томони «буни олдиндан сеза билди». Ҳаммаси бўлиб, генерал-майор сўзларига кўра, гап бир неча ўнлаб ҳужжат саҳифалари ҳақида бормоқда.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
16:21 / 06.10.2024
Урушда немислар томонида туриб жанг қилган сотқин гуруҳлар
20:51 / 04.10.2024