«Ўзбекнефтгаз» йил якунлари бўйича газ қазиб олиш ҳажми ўсишини прогноз қилмоқда
2018 йилда Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми 61 млрд кубометрни ташкил этиши кутилмоқда. Бу 2017 йилга нисбатан 5,2 млрд.га кўпдир, дея хабар беради «Ўзбекнефтгаз».
Иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан қарийб 3 млн тонна нефть хомашёсини қайта ишлаш кутилмоқда.
Минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастурини амалга ошириш бошланганидан буён (2017 йил ва 2018 йилнинг 10 ойи) углеводороднинг саноат оқимлари олинадиган 10та янги нефть ва газ кони очилди. Бу Устюрт минтақасидаги иккита кон (газ конденсати - Бешқалъа ва Қуйи Сурғил); Бухоро-Хива минтақасида 7та (газ-конденсат - Шўртак, Марварид, Топичаксой, Чордорбоза, Андақли, Тўмарис, Жанубий Қулбешкак) ва Фарғона вилоятида битта (нефть-газ конденсати - Учтепа).
Бу йил компания 14та инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Хусусан, Бухоро вилоятида «ЛУКОЙЛ» (Россия) билан ҳамкорликда газни қайта ишлаш заводи комплекси қурилиши ва Қандим конлар гуруҳини ривожлантириш ишлари тугалланди. 2018 йил апрель ойида газни қайта ишлаш заводининг иккинчи тармоғи ишга туширилди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024