Диққатни бошқаришнинг 7 усули
Диққатни бошқариш кўникмаси тайм-менежментнинг ҳар қандай талабларидан муҳимроқ. У янада самарали ишлаш ва бахтлироқ бўлишга ёрдам беради.
Диққатни пул дея қабул қилинг
Тасаввур қилинг, диққатингиз бу – пул. Бу валюта сизда чекланган миқдорда. Кун давомида уни “қиммат” ва “қиммат бўлмаган” вазифалар учун сарфлашингиз мумкин. Жиддий иш, мутолаа, сиз учун аҳамиятли вазифалар кўпроқ диққат бирлигини талаб этади, бироқ арзон туради. Кам аҳамиятли масалан, ижтимоий тармоқларни варақлаш камроқ диққатни талаб қилади. Бироқ у қиммат туради. Диққатнинг қарама-қарши жиҳати ҳам шундан иборат.
Кунни электрон қурилмалардан бошламанг
Кўпчилик эрта тонгни ижтимоий тармоқларда янгиликлар ўқишдан бошлайди. Бундай қилсангиз, диққатни жамлаш қобилиятингизга путур етказасиз. Кунни китоб мутолааси ёки кундаликка қайдлар ёзишдан бошлаган афзал. Ҳеч ким почтани текшира туриб, ҳаётни ўзгартирмаган. Шундай экан, нима учун бунга шу қадар кўп вақт сарфлайсиз?
Сиз учун қимматли бўлган вазифаларга диққатингизни қаратинг
Ҳар қандай мақсад йўлида муваффақиятга қараганда муҳимроқ бўлган бир неча вазифалар бўлади. Агар уларга эътибор бермай, бошқа ишлар билан шуғуллансангиз, сизда бандлик ҳисси бўлади. Бироқ самарадорлик азият чекади.
Самарадорлик – бирор вазифага вақт сарфлаш эмас, вақтни қандай сарфлашдир. Бу эса айнан ўз диққатингизни бошқариш қобилиятига боғлиқ бўлади.
Кўп вазифалиликдан қочинг
У самарадорлик ва диққатни бир жойга жамлаган ҳолда ишлашга зарар келтиради. Фақат иродангизгагина таянманг.
Ҳеч бўлмаганда бир вазифага диққатни қаратишга ҳаракат қилинг. Бу вақт давомида тўлиқ иш кунида бажаришга қараганда кўпроқ ишга улгуриш мумкин.
Дам олишни унутманг
Кўпинча танаффус вақтида ҳам ҳақиқий дам олмаймиз. Кўчага чиққан бўлсангиз-да, вақтни Twitter’да ўтказсангиз, бундай сайрнинг фойдаси у қадар кўп бўлмайди.
Тинчланиш ва дам олиш зарур. Бундан ташқари, дам олаётганингизда мия ишлашда давом этади. Шунинг учун ҳам муаммоларнинг ечими ва ғаройиб фикрлар душ қабул қилаётганингиз ёки боғда сайр қилаётганингизда келади.
Эртанги кун учун режаларни кечки пайт тузинг
Ана шундай қилсангиз, қарорни қабул қилиш натижасида юзага келадиган чарчоқни бартараф этиб, кучингизни арзимас нарсаларга сарфламайсиз. Тонгда диққатни жамлаш осонроқ, шунинг учун бу вақтни бирор фойдали нарсага сарфлаган афзал. Кунни кечки пайт режалаштиринг. Тонгда дарҳол ишга киришиш учун барча керакли нарсаларни ҳозирланг.
Сиз учун нима муҳим эканлигини билинг
Устуворликларингизга тўғри келмайдиган барча нарсаларга “йўқ” денг. Уларни аниқланг ва ўз кунингизни уларга мувофиқ тарзда тузинг.
Мавзуга оид
18:36 / 20.09.2024
Психологик ёрдам кўрсатиш фаолиятини тартибга солувчи қонун маъқулланди
07:33 / 24.07.2024
Тегишли малакага эга бўлмай туриб психологик ёрдам кўрсатганлик учун жавобгарлик белгиланади
16:18 / 01.06.2024
“Болаларга маиший муаммоларни сингдиряпмиз” – болаларни эрта "улғайтираётган" лойиҳалар ҳақида
08:44 / 19.01.2024