«Ўзбекэнерго» Толимаржон ИЭСда нималар юз берганини маълум қилди
«Ўзбекэнерго» АЖ Толимаржон ИЭСда шу йилнинг 23 ноябрь куни соат 02:10да шартномага мувофиқ, таъминотчи муассаса томонидан сифатли газ етказиб берилмаган. Натижада, газ таркибидаги механик аралашмалар газ фильтрларига тиқилиб қолган. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
«Бу эса иш фаолиятига таъсир қилган. Оқибатда, ушбу ИЭСнинг иккинчи сонли Буғ-газ қурилмаси (БГҚ)да табиий газнинг кўтарилиб кетганлиги сабабли, ускунанинг авариявий ўчиш ҳолатини олдини олиш мақсадида, қурилма иш фаолияти мажбурий равишда вақтинчалик тўхтатилиб, фильтр ва сепараторларни тозалаш ишлари амалга оширилган», - дейилади расмий хабарда.
«Ўзбекэнерго»дан хабар берилишича, ушбу амалиётдан сўнг, шу куннинг ўзидаёқ қурилма тўлиқ ишга туширилган. Аммо, «Толимаржон» ИЭСга сифатли табиий газ етказиб берилмаганлиги учун, корхонанинг ушбу иккинчи сонли Буғ-газ қурилмасида шу йилнинг 24, 25 ва 27 ноябрь кунларида ҳам бундай қисқа муддатли мажбурий ўчириш ҳолатлари юз берган.
Kun.uz'га маълум бўлишича, «Ўзбекэнерго» АЖ қошидаги Толимаржон ИЭСда носозликлар кузатилганди. Дастлаб, «Ўзбекэнерго» вакиллари бу масала ҳақида гапиришни истамади, шунингдек етказилган зарар миқдори ҳам ошкор этилмаганди.
Таъкидланишича, жамият ушбу ҳолат бўйича юзага келган вазиятни бартараф этиш мақсадида, тегишли масъул идораларга мурожаат қилиб, газ сифатини яхшилаш бўйича амалий ишларни олиб борди.
«Ўзбекнефтгаз» электр ишлаб чиқарувчи «Ўзбекэнерго» раҳбарияти бир стол атрофида ҳар кунлик истеъмол учун талаб этиладиган энергия ишлаб чиқаришга зарур газни етказиб бериш масаласини ҳал қилингани айтилганди.
«Бугунги кунда «Толимаржон» ИЭСдаги Буғ-газ қурилмаси барқарор ишламоқда. Етказиб берилаётган табиий газ сифати ҳам яхшиланган. Айни пайтда 7 миллион абонентга эга бўлган «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан мамлакатимиз аҳолисини қиш фаслида ҳам узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда», - дея қўшимча қилинган хабарда.
Жамият истеъмолчиларнинг шикоят ва мурожаатларини Телеграм мессенжерида фаолият олиб бораётган @uzbekenergomuloqot ахборот канали орқали кўриб чиқишини билдирмоқда. Мурожаатлар канал админстраторига юборилиши сўралади.
Мавзуга оид
18:00 / 24.07.2023
Толимаржон ИЭС: 1065 МВт қувватга эга янги буғ-газ қурилмалари қурилишига старт берилди
19:02 / 26.06.2023
Талимаржонда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
18:00 / 13.09.2022
“Талимаржон” ИЭС сотилдими ёки ишончли бошқарувга топширилди?
11:31 / 31.08.2022