Жаҳон | 10:42 / 01.12.2018
16855
1 дақиқада ўқилади

Абэ Трамп ва Си Цзиньпинни вазминликка чақирди

Фото: AFP

Япония бош вазири Синдзо Абэ АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой етакчиси Си Цзиньпинни савдо келишмовчиликларида вазминликка чақирди. Бу ҳақда NHK хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Абэ Трамп ва Си Цзиньпинга АҚШ ҳамда Хитой ўртасидаги савдо баҳслари бутун жаҳон иқтисодиёти учун жиддий таҳдид эканини маълум қилган.

Таъкидланишича, Япония бош вазири G20 саммитида савдо келишмовчиликларини ҳал қилишда етакчиларни конструктив ёндашувга эга бўлишга чақирди.

Фото: ALEJANDRO PAGNI/AFP/GETTY IMAGES

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Россия ва Хитой билан рақобатидан ким энг кўп зарар кўраётгани айтилганди.

Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хайко Мааснинг маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг Россия ва Хитой билан рақобати Европа мамлакатларига таъсир ўтказмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, замонавий геосиёсий муҳит жаҳондаги қудратли давлатлар ўртасида юз берувчи рақобат билан аниқланади.

Мавзуга оид