Порошенко украиналикларни “душман тажовузига шай туришга” чақирди
Украина президенти Пётр Порошенко украиналикларни “душман тажовузига шай туришга” чақирди. У бу хабарига Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган, Украина қуролли кучлари машғулотлари видеосини илова қилган.
“Биз мудофаага шай туришимиз ва исталган вақтда тажовузкорга қаршилик кўрсатишга тайёр бўлишимиз лозим”, деб айтган Украина президенти.
Порошенко душман Украина ҳудудига бостириб кириш қарори учун катта ҳақ тўлаши кераклигини айтган.
Аввалроқ Порошенко немис ОАВга берган интервьюсида Россия гўёки Донбассдан Қримга қуруқлик бўйича ўтиш йўлагини қўлга киритиш учун Украинанинг Бердянск ва Мариуполь шаҳарларини босиб олмоқчилигини маълум қилган.
Россияда Украина президентининг бу баёноти танқид остига олинган. Қримни билдирувчи сенатор Сергей Цевков Порошенкони уйдирмачи ва фантазёр деб атаган.
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Порошенконинг сўзларига изоҳ бериб, айнан Россия Европани ҳозирда Украинада содир бўлаётган “жоҳиллик, зулмкорлик, террорчилик, тажовуз ва милитаризм”дан ҳимоя қилаётганини айтган. Захарова Киевнинг ҳаракатларини ўз халқига қарши уруш деб атаган.
Ҳозирда Украинанинг 10 та вилоятида ҳарбий вазият тартиби киритилган. У 30 кун амал қилади ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари, жумладан сайловларда иштирок этишлари, фикр ва сўз эркинлигини вақтинчалик чеклайди.
Аввалроқ Порошенко Украина ҳарбий-саноат мажмуасини алоҳида иш тартибига ўтказишни буюрган. Бундан ташқари, 3 декабрдан Украинада захирадаги ҳарбий хизматчиларнинг катта кўламли сафарбарлиги бошланади.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024