2019 йил учун «шокка солувчи тахминлар» маълум қилинди
Даниянинг Saxo Bank инвестиция банки ўз сайтида жаҳон иқтисодиётига «улкан» таъсир кўрсатиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳодисалар рўйхатини эълон қилди.
Банкнинг тахминларидан бирига кўра, 2019 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат Федерал захира тизими (ФЗТ) раҳбари Жером Пауэллни ишдан бўшатиши мумкин. Бундай қарор, Saxo Bank таҳлилчиларининг фикрича, шунга олиб келиши мумкинки, 2019 йил ёзида Қўшма Штатлар иқтисодиёти «чуқур жарликка» тушиб қолади.
Бошқа сценарийга кўра, Apple корпорацияси Tesla электр автомобиллар ишлаб чиқарувчисини сотиб олиб, компания номинал қийматидан 40 фоиздан кўпроқ тўланади. Шундан сўнг, Apple Европа ва Хитойда электр мобиллар ишлаб чиқариш бўйича заводлар қуриб, электрокарлар соҳасида жаҳон етакчисига айланиши мумкин.
Шунингдек, Saxo Bank тахминига кўра, жаҳонда транспорт солиғи қабул қилиниши эҳтимоли мавжуд, у ташувларнинг сезиларли даражада қимматлашишига олиб келади.
Бошқа «шокка солувчи тахминлар» орасида - барча космик сунъий йўлдошларни ишдан чиқарадиган қуёш бўрони, Brexit бўйича такрорий овоз бериш, Германия иқтисодиётининг рецессияси.
Сайтда қайд этилишича, бу прогнозлар расмий эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда Евроосиё учун глобал таҳдидлар маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
22:40 / 19.10.2024
Миллион долларлик лицензия, ЕОИИга рад жавоби ва 2х ЯИМ прогнози — ҳафта дайжести
10:20 / 19.10.2024