Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабзда лицей ўқувчиси ўзини осиб қўйди
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Шаҳрисабзда лицейда таълим олган ўқувчи ўз уйида осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда Kun.uz’нинг Қашқадарё вилоятидаги манбаси хабар берди.
Манба хабарига кўра, туман прокуратураси ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишларини бошлаган.
7-синф ўқувчиси бўлган ўғил бола 1-сонли лицейда таҳсил олган. Баъзи тахминларга кўра, у лицейда койишгани туфайли ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.
Боланинг оиласи намунали ва зиёли экани маълум қилинди. Оилада икки қиз ва бир ўғил бўлган. Ўз жонига қасд қилган бола лицейдаги аълочи ўқувчилардан бири ҳисобланган.
Kun.uz манбаси хабар беришича, ҳозирги пайтда туман прокуратураси ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда 8-синф ўқувчиси ўзини осгани, у мактабда камситилганидан кейин руҳий тушкунликка учрагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:43 / 22.02.2026
Трамп қароргоҳининг қўриқланадиган ҳудудига киришга уринган шахс ўлдирилди
15:15 / 11.02.2026
Россия генералига уюштирилган суиқасднинг яна бир иштирокчиси қўлга олинди
14:48 / 09.02.2026
ФХХ Алексеевга суиқасдда гумонланувчилар айбига иқрор бўлганини маълум қилди
20:49 / 08.02.2026