Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 3 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Н.Ю. (аёл) уйида иситиш печини ёқиб ухлаб қолиши оқибатида, иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ исидан ўзи ва 3 нафар фарзандлари заҳарланган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳар иккала ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё ва Жиззахда беш киши ис газидан заҳарлангани хабар қилинганди.