Ота-оналар Андижоннинг чекка ҳудудидаги боғчадаги ҳолат юзасидан бир неча бор мурожаат қилишгач, Андижон туманидаги Орол қишлоғига бордик.

Орол қадимий қишлоқ бўлиб, Андижон ва Пахтаобод тумани ўртасидаги адирликлар орасида жойлашган. Катта ва 10 минг нафарга яқин аҳоли яшайдиган ҳудуд. Аҳоли вакилларининг берган маълумотларига кўра, қишлоқда 1500тага яқин оила истиқомат қилар экан. Ўзбегим болажон халқ. Қишлоқнинг ҳар бир хонадонда камида биттадан ёш бола бор.
Лекин, Орол қишлоғида фаолият юритаётган 35-мактабгача таълим муассасасидаги ҳолатни ачинарли дейишнинг ўзи камлик қилади.


90 нафардан зиёд бола тарбияланаётган маскан ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган эски, нурашга келган бинода фаолият кўрсатмоқда.
Маскандаги антисанитария ҳолатидаги ошхона, болалар учун ўйин майдони, гуруҳлардаги болаларга машғулот ўтиш хоналари, афтодаҳол ётоқхона умуман бугунги кун талабида эмас.




Ҳар қандай мактабгача таълим муассасасида ҳар бир гуруҳнинг ўз ечиниш хонаси, машғулот хонаси ва ётоқхонаси бўлади. Баъзи замонавий комплексларда йиғиладиган жиҳозлар билан таъминланган бўлса, барчаси бир хонада жойлашиши ҳам мумкин.
Нилуфархон Иминова раҳбарлигидаги боғчанинг тайёрлов гуруҳи хоналарига кирамиз. Болалар кундузги уйқуга ётган экан. 26 нафар бола рўйхатда турадиган тайёрлов гуруҳига 22 нафари келибди. Гуруҳ ётоқхонасида эса 10 нафарга яқин кичик гуруҳ болалари бирга аралашиб ётишарди. «Жой йўқлиги учун кичик гуруҳни болалари аралаш дам олади



























