Қизилўрда вилоятида сўнгги бир неча кун ичида қутқарувчилар 43 кишини, шу жумладан, Ўзбекистоннинг 35 нафар, Қирғизистоннинг саккиз нафар фуқаросини эвакуация қилишди.

Фото: Қозоғистон ФВВ

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 1 декабрь куни Қирғизистоннинг 8 нафар фуқароси бузилиб қолган «Газель» автомашинасидан қутқарилган, улар Саришаған посёлкасидаги дам олиш уйига олиб кетилган.

5 декабрь куни эрталаб Қарағанда вилояти ҳудудидаги «Саришаған» автомобиль йўлида жойлашган тиббий-қутқарув пунктига Олмаота-Екатеринбург трассасида ичида 51 нафар йўловчи бўлган автобус бузилиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган. Барча йўловчилар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - шифокорлар кўригидан ўтказилди, 35 киши Саришаған темир йўл вокзали биносига эвакуация қилинди, 16 киши ҳайдовчи билан бирга яқин орадаги кафега жойлаштирилди.

Фото: Қозоғистон ФВВ

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Қозоғистон ҳудудида 40та йўл пункти ишламоқда. Қишки давр бошланганидан буён 60дан ортиқ киши қутқарувчилар томонидан эвакуация қилинди.