Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг “Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 25 июлдаги 97-сон буйруғи билан тасдиқланган Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига қўшимчалар киритилиши мумкин.

Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига киритилиши мўлжалланган қўшимчалар
  
Асосий тиббий ихтисослик турлари бўлими қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилади:

Халқ табобати йўналиши

46. Халқ табобати  

Тор ихтисосликлар турлари бўлими:

Даволаш иши ва тиббий педагогика иши йўналишлари боби қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилади:
 
47-1. Давлат суд психологик экспертизаси   
47-2. Ижтимоий ишлар бўйича  
 
Қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилади:
 
Халқ табобати йўналиши   
    
116. Инвазив усулларни қўлловчи халқ табобати   
117. Мануал таъсир усулларини қўлловчи халқ табобати   
118. Биологик воситаларни қўлловчи халқ табобати  119. Диета ва ўсимлик воситаларини қўлловчи халқ табобати.  
 
Қайд этилишича, мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.