Бош прокуратура Шаҳрисабздаги фожиа юзасидан расмий маълумот берди
Шаҳрисабзда лицейда таълим олган ўқувчи ўз уйида осилган ҳолда топилгани хабар берилганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га ушбу ҳодиса бўйича баъзи тафсилотларни маълум қилди.
Маълум бўлишича, 2018 йил 27 ноябрь куни соат 16:00ларда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, “Чуқун” МФЙ, “Чуқун” қишлоғида яшаган, вояга етмаган 26.06.2005 йилда туғилган Ш.М. яшаш уйи молхонасининг болор ёғочига бўйин соҳасидан ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилиб, воқеа жойида вафот этган.
Воқеа жойини кўздан кечириш давомида марҳум М.Ш.ни ўз жонига қасд қилиш сабаблари сўралганда, марҳумнинг яқин қариндошлари ва бошқалар нима сабабдан унинг ўз жонига қасд қилганлигини билмаслигини, оилада ҳеч қандай келишмовчилик ёки уруш-жанжал бўлмаганлигини, у 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб 6-синфида ўқиганлиги, ўқиш жойида ёки оилада муаммолар бўлмаганлиги, ўқитувчилари томонидан ўғлига бирорта ноқонуний ҳаракатлар ёки тазйиқлар содир этилмаганлигини, ўғли руҳиятидаги ўзгаришлар сабабли ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлигини, шу сабабли ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирган.
Терговга қадар текширув давомида М.Ш.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссия, туман ички ишлари бўлими, “Чуқун” маҳалла фуқаролар йиғини ва “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгашига хизмат текширувлари тайинланган.
Билдирилишича, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
09:44 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилди - манба
22:59 / 25.09.2024