Light | 12:36 / 06.12.2018
24330
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг яхши ресторанлар маълум қилинди

TripAdvisor саёҳатчилар учун сайт дунёдаги энг яхши ресторанлар рейтингини эълон қилди.

Экспертлар маълум бир алгоритмдан фойдаланган ҳолда, 2018 йил учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан қўйилган, бутун дунё бўйлаб ресторанларга муносабат ва баҳолар сонини таҳлил қилиб чиқишди. Энг яхши 25та муассаса рўйхатида биринчи ўринни Франциядаги Au Crocodile ресторани эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлардан Испаниядаги ресторанлар жой олди - Martin Berasategui ва El Celler de Can Roca. Барча учта жой Michelin юлдузлари билан белгиланган.

Au Crocodile ресторани
Фото: Au Crocodile
Martin Berasategui ресторани
Фото: TripAdvisor
El Celler de Can Roca ресторани
Фото: The Village

Шунингдек, жаҳон етакчилари рейтингига Хитой ва АҚШдан иккита ресторан, Мексика, Жанубий Африка Республикаси, Янги Зеландия, Таиланд, Перу, Ҳиндистон, Нидерландия, Аргентина ҳамда Канададан биттадан ресторан кирди.

2018 йил июнь ойида The World’s 50 Best Restaurants ресторанлар асосий халқаро рейтинги дунёнинг энг яхши 50та муассасаси номини маълум қилди. Италиянинг Модена шаҳрида жойлашган Osteria Francescana ресторани биринчи ўринни эгаллади.

Мавзуга оид