Жаҳон | 16:33 / 06.12.2018
17706
1 дақиқада ўқилади

Путин Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг умумий орбитал гуруҳини яратиш таклифи билан чиқди

Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти давлат раҳбарларининг Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган учрашувида Россия президенти ягона орбитал сунъий йўлдош гуруҳини яратиш таклифи билан чиқди. Тадбир «Россия 24» телеканали томонидан трансляция қилинмоқда.

Унинг сўзларига кўра, космик хизматларни тақдим этиш соҳасида ҳамкорлик (жумладан, орбитал аппаратлар умумий гуруҳини ташкил этиш ва учинчи мамлакатлар бозорлари учун геоахборот сервисларини илгари суриш) истиқболли саналади.

«Шунингдек, илмий-техникавий ривожланиш бўйича қўшма дастурни қабул қилиш ҳақида ўйлаб кўриш мумкин», - деган Владимир Путин учрашув қатнашчиларига.

Россия давлати раҳбарининг хабар беришича, 2019 йилда Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти бюджети (жорий саммитда маъқулланиши керак) йирик, рақамли лойиҳаларни амалга ошириш учун жиддий маблағларни назарда тутади.

Мавзуга оид