Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, қонунчиларда мамлакатнинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича келишувга оид учта вариант бор - аввал эришилган келишувни тасдиқлаш, ЕИ таркибидан келишувсиз чиқиш ёки Brexit’дан воз кечиш, деб хабар қилмоқда Reuters.
«Учта вариант бор: биринчиси, Европа иттифоқини келишув билан тарк этиш, бошқа иккитаси - уни келишувсиз тарк этиш ёки чиқишдан бутунлай бош тортиш», - деди Мэй.
Шунингдек, у Европа иттифоқидан чиқиш тўғрисидаги келишувдан воз кечилган тақдирда, захира режаси қандай эканига доир саволга жавоб бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тереза Мэй Brexit машмашаси туфайли нимага дуч келиши мумкинлигини маълум қилганди.
















