Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Қора денгиздаги ҳарбий иштироки шаклини тушунтирди
Пентагон расмий вакили Эрик Пэхоннинг маълум қилишича, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари (ҲДК) Қора денгизда бўлиш пайтида Монтрё Конвенциясига амал қилади. Мудофаа маҳкамаси вакили сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.
Пэхоннинг қайд этишича, Қўшма Штатлар Қора денгизда бўлиш вақтида Монтрё Конвенциясига риоя қилади.
«Шунга қарамай, биз Туркия ҳукумати билан дипломатик корреспонденцияларнинг хусусиятига изоҳ бермаймиз», - дея таъкидлаб ўтди Пэхон.
Ушбу келишув Қора денгиз бўғозлари орқали фақат савдо кемаларининг эркин ўтиши ҳуқуқини сақлаб қолади. Шу билан бирга, савдо ва ҳарбий кемаларнинг ўтиш қоидалари ҳар хилдир. Шунингдек, ўтиш режими кема қайси байроқ остида ҳаракатланаётганига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Қора денгиздаги ҳодисада ҳарбийлари иштирок этганини тан олганди.
Мавзуга оид
12:48
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026