Марказий банк Ўзбекистонда нақд хорижий валюта қачондан сотила бошланишига ойдинлик киритди
Марказий банк Kun.uz’га нақд хорижий валютани банкларда сотиб олишнинг иложи йўқлиги бўйича изоҳ берди ва бундай имконият қачон пайдо бўлишини маълум қилди.
Маълумки, жорий йилнинг 23 мартида президентнинг «Банк хизматлари оммабоплигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга биноан, жисмоний шахсларга халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани мамлакат ҳудудида нақд шаклда ечиб олиш ҳуқуқи берилди.
Шу билан бирга, ўзбекистонликларнинг кўпчилиги баъзан ўз эҳтиёжлари учун 50-100 АҚШ доллари сотиб олмоқда ва пластик карта очишни мўлжалламаяпти. Улар нақд валюта олишда қийналмоқда ҳамда «қора» бозордаги валютафурушларга мурожаат қилишга мажбур.
Марказий банкдан маълум қилишларича, президентнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини бажариш асосида, Марказий банк томонидан янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда ҳукуматга тақдим этилди. У юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта маблағларини эркин тасарруф этиш бўйича ҳуқуқларини амалга оширишни назарда тутади.
Юқорида қайд этилганларни ҳисобга олиб, нақд валютани сотиш масаласи «Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун қабул қилингандан кейин кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024