Жаҳон | 08:37 / 08.12.2018
29281
1 дақиқада ўқилади

Болгария президенти Керч бўғозидаги ҳодисада ким айбдорлигини айтди

Фото: REUTERS

Болгария президенти Румен Радевнинг маълум қилишича, Керч бўғозидаги ҳодисага учинчи давлатлар ҳам аралашган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Унинг фикрига кўра, Европа Украина ички сиёсий амбициялари асири бўлиши керак эмас.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бу воқеада фақатгина Россия ва Украина «айбдор» эмас.

Радевнинг таъкидлашича, ушбу «муаммони» ҳал қилиш учун принципиал ечимлар топиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Керч бўғозидан фойдаланишни давом эттирмоқчи экани хабар қилинганди.

Украина мудофаа вазири Степан Полторакнинг маълум қилишича, агар зарур бўлса, мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари (ҲДК) Керч бўғозидан ҳаракатланишни давом эттириш ниятида. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид