Жаҳон | 14:01 / 08.12.2018
26685
1 дақиқада ўқилади

«Иқтисодий терроризм». Ҳасан Руҳоний АҚШга оид кескин баёнот берди

Фото: Anadolu Agency/Getty Images

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШнинг Эрон ядро битими бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасидан чиқиш тўғрисидаги қарорини терроризм билан таққослади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Американинг ядровий битимдан чиқиши - бизнинг мамлакатимизга қарши қаратилган иқтисодий терроризмнинг бир тури ҳисобланади», - дея маълум қилди Руҳоний.

Унинг қайд этишича, Теҳрон, ўтказилаётган босимга қарамай, террористик гуруҳларга қарши туришда давом этади.

«Бизни бойкот қилаётган мамлакатлар шуни билиши керакки, уларнинг хатти-ҳаракати бизнинг террорга қарши курашиш қобилиятимизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», - дея таъкидлаб ўтди Руҳоний. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Форс кўрфазига атом авиаташувчисини жўнатгани хабар қилинганди.

Пентагон фикрича, Америка авиаташувчисининг мавжуд экани Эрон бу сувларда душманлик кайфиятидаги хатти-ҳаракатни амалга оширса, кучларни тартибга солишдаги «мутлақо ижобий фарқни келтириб чиқаради». 

Мавзуга оид