08:29 / 08.12.2018
5798

Колумбия собиқ президенти вафот этди

Фото: SEMANA

Колумбия собиқ президенти Белисарио Бетанкур 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда El Universal хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Бетанкур Колумбия пойтахти Богота шаҳридаги касалхоналардан бирида ҳаётдан кўз юмган.

Қайд этилишича, собиқ президент буйрак касаллиги туфайли келиб чиққан асоратлар туфайли касалхонага ётқизилган.

Бетанкур 1982-1986 йилларда Колумбия президенти лавозимини эгаллаган.

Top