Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда иситиш печидан сизиб чиққан газ туфайли бир оиланинг 5 нафар аъзоси заҳарланди
Иллюстратив фото
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида шу йилнинг 7 декабрь куни кўнгилсиз воқеа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, Боғишамол МФЙда яшовчи Ҳ.Э. уйида иситиш печидаги табиий газни чала ёниши оқибатида ўзи ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи Г.И., ўғли К.М., укаси Ҳ.Э. ҳамда келини Н.Т. заҳарланган.
К.М. касалхонага ётқизилиб, Ҳ.Э., Г.И., Ҳ.Э. ҳамда Н.Т.га тиббий ёрдам кўрсатилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яна саккиз киши ис газидан заҳарлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026