Қирғизистон президенти порахўрлар омма олдида шарманда қилиниши кераклигини айтди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан мурожаат эълон қилди.
Унинг фикрича, оддий фуқаролар ва давлат ҳисобига бойишни истайдиганларнинг қаршиликларига қарамасдан, мамлакатда ўтган бир йил ичида кўп ишлар амалга оширилган.
«Асосий эътибор коррупция пайдо бўлишига олиб келадиган сабабларни бартараф қилишга қаратилмоқда. Давлат хизматчиларининг фуқаролар билан мулоқотларида инсон омилини камайтириш, тадбиркорларнинг ишларига асоссиз аралашувлар, ноқонуний текширишлардан ҳимоя қилишга қаратилган чоралар қабул қилинмоқда», дея қайд этган Сооронбай Жээнбеков.
Мурожаатда айтилишича, «Ўз чўнтагини ўйлаб давлат ваколатларини суиистеъмол қилганлар нафақат қонун билан жазоланиши, балки омма олдида шарманда қилиниши лозим».
Аввалроқ Қозоғистонда коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун судланган шахслар рўйхатини эълон қилиш таклиф этилганди.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024
Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
12:59 / 19.08.2024