Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистондаги парламент сайловларининг дастлабки натижалари маълум қилинди
Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашиняннинг “Менинг қадамим” блоки, “Фаровон Арманистон” ва “Шавкатли Арманистон” партиялари мамлакатда ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра мамлакатнинг янги парламентига ўтди.
2010 та сайлов участкасининг 1802 тасидан олинган бюллетенлар қайта ишлангандан кейин “Менинг қадамим” блоки 70,45 фоиз, “Фаровон Арманистон” 8,37 фоиз ва “Шавкатли Арманистон” партияси 6,37 фоиз овоз тўплаган.
Мамлакат тарихида муддатдан аввал парламент сайловларида илк бор 2 та блок ва 9 та партия иштирок этди. Партия парламентга ўтиши учун 5 фоиздан кўпроқ, блок эса 7 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши керак эди. Арманистон қонунчилигига кўра, парламентда камида 3 та сиёсий куч тақдим қилинган бўлиши керак.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026