Ўзбекистон | 17:20 / 10.12.2018
18033
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz Telegram’да 500 минглик довондан ўтди ва Verified белгисига эга бўлди

Фото: Kun.uz

Kun.uz сайтининг Телеграмдаги расмий канали (@kunuzofficial) махсус Verified (тасдиқланган) кўк белгига эга бўлди.

Эндиликда интернет фойдаланувчилари сайтнинг телеграмдаги каналини махсус кўк белги орқали бошқа сохта каналлардан осон ажратиб олишлари мумкин бўлади. 

Бундай белги Ўзбекистонда шу вақтгача фақат президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати каналига (@shmirziyoyev) берилганди.

Қайд этиш керакки, шу кунларда Kun.uz’нинг телеграмдаги каналида аъзолар сони 500 000 кишилик довондан ўтганди (11 ой ичида +300 000).

Айни вақтда Kun.uz’нинг рус тили (@kunuzru) ва инглиз тилидаги (@kunuzen) версиялари учун лотинча ёзувдаги (@kunuz) расмий телеграм каналлари ҳам фаолият олиб бормоқда.

Маълумот учун, сайтнинг бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари - Instagram, Facebook, YouTube, Twitter ва Одноклассники саҳифалари ҳам Verified белгисини олиб бўлган.

Мавзуга оид