Жаҳон | 16:47 / 10.12.2018
13915
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Коэннинг кўрсатмалари туфайли Трампга импичмент эълон қилиш масаласи яна авж олди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти собиқ адвокати Майкл Коэн кўрсатмалари Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трампнинг эҳтимолий импичменти ҳақидаги муҳокамаларни авж олдириб юборди, дея таъкидлайди NBC News телеканали.

Демократларнинг маълум қилишича, яқинда АҚШда «Россия иши» бўйича махсус прокурор Роберт Мюллер томонидан Коэнга нисбатан тақдим этилган суд ҳужжатлари Трампнинг импичменти бўйича ғояларни янада илгари сурди, дейилади материалда. Ҳозирги вақтда улар зарур ахборотни қидиришмоқда, унга кўра амалдаги президентга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш тўғрисида бир қарорга келиш мумкин бўлади.

«Президент Трамп катта миқдордаги сохталаштиришлар марказида бўлган - Америка халқига қарши бир неча йирик сохталаштириш ҳолати», - дея айтиб ўтди вакиллар палатаси аъзоси Жеррольд Надлер.

Надлернинг АҚШ конгресси қуйи палатасидаги суд қўмитасида айтган сўзларига кўра, Коэн бўйича ҳужжатларда импичмент учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқ тилга олинган. Шунингдек, у конгрессни ушбу вазиятга аниқлик киритиш ва Трампнинг бу жиноятларга алоқаси борлигини очиқлашган чақирди.

Коэн ҳақидаги суд ҳужжатларидан келиб чиқиб таъкидланишича, Трамп бир неча федерал текширувларда асосий шахсга айланди.

Конгрессдаги демократ Адам Шиффнинг CBS News эфирида маълум қилишича, Трамп қамоқ муддати таҳдид солиши мумкин бўлган биринчи президентга айланиши борасида «ҳақиқий истиқбол» мавжуд. Коннектикутдан сенатор-демократ Крис Мерфининг ABC News эфирида билдиришича, ҳозирги ҳолат президент Билл Клинтон импичментига олиб келган вазиятдан ҳам жиддийроқ. Бироқ, импичмент жараёнини бошлаш ҳақида қарор қабул қилишдан олдин, Мерфи конгрессни Мюллернинг 2016 йилги президентлик сайловларига Россия аралашуви юзасидан суриштируви тугашини кутишга чақирди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг 14 нафар тарафдори сайлов кампанияси вақтида россияликлар билан учрашгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид