Ўзбекистон | 08:19 / 10.12.2018
9327
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Оқ уй ва Давлат департаменти вакилларини қабул қилади

2018 йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистонга АҚШ давлат котибининг Афғонистондаги ярашиш бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директор Лиза Кёртис келди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида учрашув ва музокаралар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид