Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг 14 нафар тарафдори сайлов кампанияси вақтида россияликлар билан учрашган - WP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг камида 14 нафар тарафдори 2016 йилги сайлов кампанияси давомида ва Трампнинг лавозимга киришиши пайтида россияликлар билан учрашган. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Россиялик фуқаролар билан учрашув ўтказганлар орасида Қўшма Штатлар президентининг фарзандлари Иванка Трамп ҳамда кичик Дональд Трамп, унинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер, адвокати Майкл Коэн, шунингдек, эски сиёсий маслаҳатчиси Рожер Стоун бўлган.
«Россия иши» бўйича прокурор Роберт Мюллернинг маълумотларига кўра, баъзи россияликлар Трампнинг тарафдорларига Россия ҳукумати томонидан кампания қўллаб-қувватланиши борасида таклиф билан чиқишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШ собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсонни анқов ва дангаса деб атаганди.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026