Пул цивилизациямиз мавжудлигининг асоси саналади. Дунёда танга, қоғоз пул ва электрон пуллардан фойдаланмайдиганлар жуда кам. Пулни бойиш учун эмас, завқ учун тўплайдиган нумизматлар ҳам бўлади. Уларга қуйидаги энг ғаройиб пуллар жуда ёқиши табиий.

«Юлдузлар жанги» қаҳрамонлари акс этган тангалар
Тинч океанидаги митти Ниуэ давлатида пул ишлаб топиш усуллари кам бўлгани сабаби уни ана шу йўл билан амалга оширишга қарор қилишди. Яъни “Юлдузлар жанги” фильми ишқибозлари учун коллекцион тангалар чиқаришди. Бу пулларда фильмдаги энг машҳур қаҳрамонлар акс эттирилган. Ана шундай тангалардан бири 390 доллар туради.

Малика Диана акс эттирилган танга
Дунё Малика Дианани унинг гўзаллиги, эзгулиги ва очиқ кўнгиллиги учун яхши кўрарди. Кук оролларида ҳам уни жондан ортиқ кўришган, ҳатто Диана Спенсер фожиасининг ўн йиллигига бағишлаб танга ҳам чиқаришган.

QR-кодли тангалар
QR-кодлар тобора оммалашиб бормоқда. Бироз вақт илгари у фақат Японияда қўлланилар эди. Энди эса Нидерландияда QR-кодли илк тангалар чиқарилди. Кодда ушбу мамлакатнинг Молия вазирлиги сайтига ҳавола шифрланган.

Пластик пуллар
Бутун дунё нақд пуллар ўрнини босувчи пластик карталарга кўникди. Айрим мамлакатлар, масалан Канадада эса пластик пуллардан фойдаланилади! Бу купюраларга ишончли бўлиш ва узоқ муддат хизмат қилиш имконини беради.

Йиғиладиган тангалар
IKEA ва LEGO маҳсулотлари намунаси дизайнер Мак Фунамизу (Mac Funamizu)да йиғиладиган тангалар яратиш иштиёқини оширди. Масалан, бундай бир долларли тангани тўртта қисмга 25 центдан ёки бир қисмини иккита 25 центдан 50 цент қилиб тақсимлаш мумкин.















