Грециянинг «Олимпиакос» клуби ва яримҳимоячи Яҳё Туре ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишди.

Ивуарлик 35 ёшли футболчи Пирей шаҳри клубига 2018 йил сентябрь ойида ўтган эди. Шу вақтгача у атиги 5та ўйинда майдонга тушди холос.

Яҳё Туре фаолиятининг асосий қисмини «Манчестер Сити» клубида ўтказган ва 2018 йил ёзида жамоани тарк этган эди.