Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси Фаластин пойтахтини тўсиб қўйди
Исроил ҳарбийлари Фаластиннинг амалдаги пойтахти Рамаллоҳ шаҳрини тўсиб қўйишди. Бу икки нафар яҳудий ўлдирилганидан сўнг содир бўлди, деб маълум қилди Исроил мудофаа армияси вакили Йонатан Конрикус.
Яҳудийларни ўлдирган шахслар жиноят жойидан машинада қочиб кетишган. Улар автобус бекатида ўт очишгани хабар қилинмоқда.
"Автомобил Рамаллоҳ йўналишида ғойиб бўлган ва биз шаҳарга кириш ва чиқиш йўлларини тўсиб қўйдик. Бу ерда қидирув ишларини ўтказамиз", - деган Йонатан Конрикус.
Рамаллоҳда Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг қароргоҳи ҳамда ҳукумат органлари ва хорижий дипломатик миссиялар жойлашган.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026