Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд давлат университети қошида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг Самарқанд давлат университети қошида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қуйидагилар ихтисослаштирилган мактабнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

физика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича иқтидорли ўқувчиларни танлаш, уларга замонавий талаблар доирасида чуқурлаштирилган назарий ва амалий билимларни бериш, олий таълим тизими учун юқори интеллектуал ёшларни тайёрлаш;

ҳар бир иқтидорли ўқувчининг индивидуал ривожланиш хусусиятлари асосида профессор-ўқитувчиларни бириктириш, уларда мустақил таълим олиш ҳамда илмий-ижодий иш билан шуғулланиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;

иқтидорли ўқувчиларни республика ва халқаро танловларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш;

таълим жараёнига ўқитишни янги ва самарали усулларини, илғор мамлакатлар тажрибаларини киритиш, инновацион педагогик ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш;

юқори касб маҳоратига эга бўлган олим-педагогларни жалб этган ҳолда, ўқитиладиган фанлар бўйича махсус дарсликлар, электрон ўқув адабиётлар, услубий ишланмалар яратиш, ўқувчиларнинг фан сирларини чуқур ўрганишлари учун зарур шароитлар яратиш.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлигининг:

Ихтисослаштирилган мактабни Самарқанд Банк коллежи негизида ташкил этиш;

Самарқанд шаҳар, Даҳбет кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган Самарқанд Банк коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Ихтисослаштирилган мактабга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

2018/2019 ўқув йили якуни билан Самарқанд Банк коллежи ўқувчиларининг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда, тегишли йўналишлар бўйича яшаш жойига яқин бўлган коллежларга белгиланган тартибда жойлаштирилишини;