13 - 14 декабрь кунлари Олий Мажлис сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Ялпи мажлис давомида жами 30та масала ва 18та қонун кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси якунида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев томонидан уч нафар сенаторга фахрий сертификатлар топширилди.

Унга кўра, Қувондиқ Санақулов Олий Мажлис Сенатининг «адолатли» сенатори, Ботир Матмуродов «халқпарвар» сенатор ва Мақсуда Ворисова эса «меҳнаткаш» сенатор фахрий мақомларига муносиб кўрилди. Уларга сертификатлар тақдим этилди.

Фоторепортаж: Сенатнинг 17-ялпи мажлиси қандай ўтди?