Сенат ялпи мажлисининг иккинчи куни. Кун тартибидан қандай масалалар ўрин олган?
Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн еттинчи ялпи мажлисининг иккинчи иш куни бошланди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, сенаторлар ялпи мажлиснинг иккинчи кунида «Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини (Брюссель, 1953 йил 19 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишади.
Сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5594-сонли Фармонини тасдиқлаш, 2019 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Шунингдек, бугун Сенат аъзолари контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга, Имконияти чекланган ёшларнинг таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга парламент сўрови юбориш масалаларини кўриб чиқишади.
Маълумот учун, Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахбороти тингланиши белгиланган.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024